Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Риё фақат қурбат ишида бўлади, бошқа ишда бўлмайди. Масалан, одамларнинг кўз ўнгида битим тузиш, мубоҳ либосларни кийиб чиройли бўлиб юриш бунга кирмайди. Бошқа мақсадларни кўзлаб одамларни рози қилиш учунгина амал қилиш риёдир. Ҳаждан фақат манфаатни кўзлаш каби.


Қурбат ибодатлардан ҳам, бошқа ишлардан ҳам бўлиши мумкин. Одамлар кўрсин учун саждада узоқ туриш риёдир, одамлар кўрсин, деб садақа бериш риёдир, одамлар кўрсин, деб жиҳод қилиш риёдир, олим, деб танилиш учун мақола ёзиш риёдир, ҳаммани қойил қолдириш учун маъруза қилиш риёдир, зоҳид экан, дейишлари учун ямоқ кийимларни кийиш риёдир, суннатни маҳкам ушлар экан, дейишлари учун соқолини узун қўйиб, почани калта қилиш риёдир, тарки дунё қилган одам, дейишлари учун толқон еб юриш риёдир, саховатли экан, дейишлари учун минглаб одамларни меҳмонга чақириш риёдир, камтар, дейишлари учун бошини эгиб юриш риёдир, қўшнилар эшитсин, деб баланд овозда Қуръон ўқиш риёдир, кичкина Қуръонни кўтариб юрганини одамлар кўришларини жуда-жуда хоҳлаш риёдир.


Биз риёдан уялмайдиган бир замондамиз. Одамлар риёнинг нималигини, унинг ҳукми қандай бўлишини билмайдилар. Бунга далил шуки, ростгўйлиги тан олинган зот риёдан уялмайдиган салла-чопонлар ҳақида хабар берганлар. Зубайдий, Соффий «Канз»да, Ҳаким Термизий «Наводир»да, Абу Наим Ҳокимнинг наздида иллатсиз бўлган иснод билан «Ҳиля»да Анас р.а.дан ривоят қиладиларки, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«يَكُونُ فِي آخِرِ الزَّمَانِ دِيدَانُ الْقُرَّاءِ, فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ الزَّمَانَ فَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ وَمِنْهُمْ, وَهُمْ الأَنْتَنُونَ, ثُمَّ يَظْهَرُ قَلاَنِسُ الْبُرُودِ فَلاَ يُسْتَحْيَا يَوْمَئِذٍ مِنْ الرِّيَاءِ, وَالْمُتَمَسِّكُ بِدِينِهِ أَجْرُهُ كَأجْرِ خَمْسِينَ, قَالُوا: أَمِنَّا أَوْ مِنْهُمْ؟ قَالَ بَلْ مِنْكُمْ»

«Охир замонда қориларнинг қуртлари бўлади. Ким ўша замонга етиб борса, тошбўрон қилинган шайтондан ва ўшалардан паноҳ сўрасин. Улар сассиқдирлар. Кейин салла-чопонлар пайдо бўлади. У кунда риёдан уялинмайди. У кунда динни маҳкам ушлаган одам

 

242-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

 

 

 

8